Дунёда

Филиппин президенти жиноятчиларни шахсан ўзи ўлдирганини айтди

© AFP 2022 / ROSLAN RAHMANРодриго Дутерте
Родриго Дутерте - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Полициянинг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда кейинги ойларда гиёҳвандлик савдосига алоқадор уч мингга яқин киши ўлдирилган

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Филиппин президенти Родриго Дутерте Давао шаҳрига мэрлик қилган пайтида жиноятда гумон қилинганларни шахсан ўзи ўлдирганини айтди, деб хабар бермоқда РИА Новости Франс Пресс агентлигига асосланиб.

Шу йилнинг майида президентликка сайланган Дутерте гиёҳвандликка ва гиёҳванд модда сотувчиларига қарши кенг миқёсда кураш бошлади. Полициянинг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда кейинги ойларда гиёҳвандлик савдосига алоқадор уч мингга яқин киши ўлдирилган.

Филиппин байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Филиппин оролларининг янги президенти оғуфурушларни ўлдиришга буйруқ берди

"Даваода мен шахсан ўзим бу ишни қилганман. Йигитларга (полицияга) мен одам ўлдирганимда нима учун улар ўлдира олмаслигини кўрсатиш учун", — деди Дутерте.

"Мен Давао бўйлаб мотоциклда юрганман ва кўчаларни кезганман. Мен бирорта жиноятчини ўлдириш учун юрардим", — деди Филиппин президенти ва бу кампанияни тўхтатмоқчи эмаслигини айтди.

Родриго Дутерте 22 йил давомида Давао мэри бўлган.

Жаҳон жамоатчилиги Филиппиндаги наркосавдога қарши кураш усулини бир неча бор қоралади. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ экспертлари ҳукуматни қотилликлар ва жиноятда гумон қилинганларни ўлдиришдан воз кечишга чақирдилар.

Янгиликлар лентаси
0