Иқтисод

Россияда беш ойда 1176 дона Ravon автомобили сотилди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтишRAVON
RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Ноябр ойида Ravon бренди остида 420 дона автомобил сотилган

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. GM Uzbekistan акциядорлик жамияти 2016 йил июл—ноябр ойларида Россияда 1176 дона Ravon автомобилларини сотди. Бу ҳақда nuz.uz хабар қилди.

Европа бизнеси ассоциацияси автомобил ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг маълумотига кўра, компания дилерлари ноябр ойида Ravon бренди остида 420 дона автомобил сотган.

2016 йилнинг январь—ноябри якунларига кўра, GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Россияда автомобил савдоси ҳажмига кўра 27-ўринни эгаллади. 

Россияда Ravon бренди остидаги машиналар савдоси 2016 йил июлидан бошланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала