Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири бўлди

© FacebookАбдулла Арипов
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Абдулла Ариповни Ўзбекистон бош вазир лавозимига тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари мажслисида Абдулла Арипов номзоди Ўзбекистон бош вазири лавозимига тасдиқланди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлиснинг қўшма мажлисида бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини таклиф қилди. Абдулла Арипов, ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қилди.

Депутатлар ва сенаторлар орасид ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири лавозимига тасдиқланди.
Овоз беришда парламент қуйи палатасидан 150 депутатдан 142 нафари иштирок этди, сенатдан эса 100 депутатдан 92 нафари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Либерал Демократик партияси 12 декабрь куни Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон президентига бош вазир лавозимига таклиф этган эди.

Абдулла Арипов 1961 йилда Тошкентда туғилган. 2002 йилдан бери Ўзбекистон бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Sputnik Абдулла Ариповнинг ҳақида шу ерда батафсил хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0