Дунёда

Дунё мамлакатлари раҳбарлари қасамёди қандай кечади

© Sputnik / Бондаренко Сергей, Отрабаев Бола / Фотобанкка ўтишҚозоғистон президенти қасамёд қилмоқда
Қозоғистон президенти қасамёд қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Президент қасамёди тадбири турли давлатларда турлича ўтказилади. Мисол учун, мусулмон давлатларида давлат раҳбарлари муқаддас китобга қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилса, айрим мамлакатларда ушбу тадбирга унчалик аҳамият беришмайди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бугун Шавкат Мирзиёев Қуръон ва Конституцияга қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилди.

Яъни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани билан табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва МСК шаҳодатномасини топширгач, Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан", дея қасамёд қилди.

© Пресс-служба президента Республики УзбекистанМСК Раиси Шавкат Мирзиёевга президентлик гувоҳномасини топширди
Инагурация президента Узбекистана Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
МСК Раиси Шавкат Мирзиёевга президентлик гувоҳномасини топширди

Бошқа раҳбарлар қандай қасамёд қиладилар?

Албатта, президент қасамёди турли давлатларда турлича тарзда кечади. Мисол учун, АҚШ президенти қасамёд қилар экан, Олий суд раиси айтган сўзларни такрорлаши керак. Тадбир ҳар йили бир хил санада — 20 январда Вашингтондаги Капитолий олдида ўтказилади. Президент оммани ўз дастури билан таништиргач, тантанали парад, сўнгра бал ўтказилади. АҚШда сўнгги қасамёд тадбири 2013 йилнинг январида ўтказилган. Барак Обама Линкольн Инжилига қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилган. Ушба тадбирни 2 млндан ортиқ киши кузатган.

© AFP / JEWEL SAMADАҚШ президенти қасамёд тадбири
Инаугурация президента США Барака Обамы - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти қасамёд тадбири

Қасамёд тарихи

Давлат раҳбарининг ўз лавозимига расман киришиши тадбири АҚШда дунёга келган. 1801 йилда АҚШнинг 3-президенти Томас Жефферсон Капитолий сенатида илк бор қасамёд нутқи билан чиқиш қилган. Ўша вақтдан бошлаб бу жараён анъанага айланган.

Марказий Осиё раҳбарлари қандай қасамёд қиладилар?

Албатта, Марказий Осиё давлатларида қасамёд жараёни Европадан фарқли ўлароқ анча тантанали кечади. Мисол учун, Қозоғистон Президенти ўз халқига қасамёд қилар экан, ўнг қўлини конституцияга қўяди. Шундан сўнг давлат байроғига яқинлашиб, унинг олд томонини ўпади. Шундан сўнг Қозоғистон мадҳияси ижро этилади ва Оқўрда устида Қозоғистон байроғи кўтарилади. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси янги раҳбарга президентлик гувоҳномасини топширгач, президент нутқ сўзлайди ва сўнгра мамлакат Қуролли кучлари томонидан ташкил этилган парадни қабул қилади.

Туркманистонда ҳам ушбу тадбир тантанали ўтказилади. Мисол учун 2008-йилда қасамёд қилган Гурбангули Бердимуҳаммедовга мўл-кўчилик рамзи бўлмиш — дастурхонга ўралган нон, Қуръон ҳамда Туркманистоннинг биринчи президенти, 2006 йилнинг 21 декабрида фавқулодда вафот этган Сапармурод Ниёзов томонидан ёзилган "Руҳнома" асари тақдим этилган. Гурбангули Бердимуҳаммедов, бундан ташқари, туркман халқининг бирдамлигини англатувчи совға — камалак ўқдонни ҳам қабул қилиб олган.

Тожикистон президенти қасамёд тадбири эса Душанбедаги ҳукумат қароргоҳи ҳудудида ўтказилади. Тожикистон миллий мадҳияси янграгач, ва президентга Президентлик нишони топширилгач, давлат раҳбари бир қўлини конституцияга, иккинчисини кўксига қўйганча қасамёд келтиради. Худди шу куннинг ўзида мамлакатдаги марказий майдонда ҳарбийлар паради бўлиб ўтади. Ҳарбийлар бош қўмондонга садоқат ила хизмат қилишга қасамёд қиладилар.

 

Жанубий Кореяда эса президент қасамёди бир палатали миллий кенгаш биноси олдида ўтказилади. Тадбирда сон-саноқсиз меҳмонлар иштирок этадилар. Уларнинг барчаси президент нутқ сўзлайдиган минбар қаршисида йиғма курсичаларга ўтқазилади. Мабодо, ёмғир ёғиши эҳтимоли бўлса, меҳмонларга полиэтилен плашч тарқатилади.

Биргина хато президентлик курсисидан жудо қилиши мумкин

Чехияда бу тадбирга ўта жиддий қаралади. Халқ томонидан сайланган раҳбар қасамёд қабул қилаётганда кичик бўлса-да хатога йўл қўядиган бўлса, мамлакатда бўлиб ўтган сайловлар ҳисобга ўтмайди.

© AFP / RADEK MICAЧехия президенти Милош Земаннинг қасамёд тадбири
Инаугурация президента Чехии Милоша Земана - Sputnik Ўзбекистон
Чехия президенти Милош Земаннинг қасамёд тадбири

Дунёнинг аксарият мамлакатларида, диний институтлар катта кучга эга. Яъни қасамёд қабул қилаётган давлат раҳбари қўлини муқаддас китобга қўяди. Ва шу тарзда амалга оширилган қасамёд расмий тусга эга бўлади.

Французча қасамёднинг ўзига хос жиҳатлари

Европа давлатларида президент қасамёд қилиш тадбири ўта одми ва қисқа тарзда кечади. Мисол учун, Францияда президент умуман қасамёд қабул қилмайди, у ваколатини ўзидан олдинги президентдан қабул қилиб олади.

Яъни, Франциянинг амалдаги ва бўлажак президентлари ярим соат ҳоли қолиб, суҳбатлашадилар. Шу вақт оралиғида "кетаётган" президент ўз ўрнига келган янги раҳбарга "ядровий кодлар" ва давлатга тегишли бошқа муҳим сирларни топширади.

© Sputnik / Владимир ФедоренкоЯдро чемоданчаси
Офицер с ядерным чемоданчиком - Sputnik Ўзбекистон
Ядро чемоданчаси

Қасамёд тадбирига катта аҳамият қаратмайдиган давлатлар ҳам бор. Мисол учун, 2000-йилда Мексикада ўз лавозимига киришаётган Висенте Фокс ушбу тадбирни Мехико ҳаробаларидаги қаровсиз болалар билан нонушта қилган ҳолда "нишонлаган".

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала