Жамият

Ўҳў! Етти куннинг энг муҳим 7 хабари

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган ҳафтанинг энг муҳим хабарлари қаторидан: Тошкент аҳли ёдида "чегирмалар жумаси" эмас, балки "қора жума" сифатида муҳрланган антиқа акция, ўн йилликлар давомида хизмат қилиб келган ва бугунги кунда ўзбекистонликлар билан "видолашаётган" "Ильич чироқлари" ва бошқа қизиқарли хабарлар ўрин олди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ҳурматли муштарийлар, декабр ойининг ўтган 7 куни давомида энг қизиқ бўлган хабарларни ихтиёрингизга ҳавола қиламиз.

Бироз ўхшамаган "чегирмалар жумаси"

АҚШ ва Европа мамлакатларида Рождество байрамидан 2-3 ҳафта  олдин "чегирмалар жумаси"  ёхуд "қора жума" бўлиб ўтади. Бу кунда аксарият савдо марказларида кўплаб кийим ва бошқа маҳсулотлар улкан — 80% гача бўлган чегирмалар билан сотилади. 9-декабр куни Тошкентдаги "Самарқанд дарвоза" гипермаркетида ҳам илк бор шундай тадбир бўлиб ўтди. Харидорлар у ерда ваъда қилинган улкан "скидкалар"ни топа олишмаган бўлса-да, лекин парковка ва савдо маркази ичидаги "ура-ур" ва тиқилинч ҳақиқий "қора жума"га ўхшади. Тўғри, камчиликларсиз бўлмади, аммо бундай анъанага тамал тошини қўйишнинг ўзи яхши иш, деган фикрдамиз.

CC BY 2.0 / Roderick Eime / ShoppingТошкентда "чегирмалар жумаси": наилож, ўхшамади
Женщина с покупками в руках  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "чегирмалар жумаси": наилож, ўхшамади
2017-йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлигини қабул қилганидан кейин аввал бошлаб интернет қабулхона очган эди. Ушбу иш жудаям самарали бўлиб, 2 ой ичида 218 минг мурожаат келиб тушди. Аксарият мурожаатларда кўрсатилган муаммолар тез вақт ичида самарали ҳал қилинди. Шундан кейин Мирзиёев барча шаҳар ва туманларда "халқ қабулхоналари" очишни, барча раҳбарлардан "халққа яқинроқ бўлиб, унинг дардига қулоқ тутишни" талаб қилди. Шунингдек, Ўзбекистонда "Давлат хизмати тўғрисида" қонун ишлаб чиқарилмоқда, унга кўра, ўз вазифасига лаёқатли бўлмаган амалдорлар маъмурий ва жиноий жазога тортилиши мумкин. Янги йилнинг "халқ билан мулоқот йили" деб эълон қилиниши ушбу йўналишда ҳали кўп яхши ишлар қилинишидан дарак.

© Facebook2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 99% аҳолисига юрак хасталиклари ва инсульт хавф солмоқда

Яқинда ЖССТ ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказган тадқиқотлар Ўзбекистоннинг 99% аҳолиси меъёридан 2-3 баравар кўп туз истеъмол қилишини кўрсатди. Маълумки, тузни кўп истеъмол қилиш бу юрак хасталиклари ва инсульт касаллигига олиб келади. Ушбу касалликлардан йилига 1,7 млн киши вафот этади. Ўзбекистонда энг кўп туз нон билан бирга истеъмол қилинади. Энг хавфлиси — нон таркибидаги туз, одамга унчалик сезилмайди. Масалан, қалин Самарқанд  нони тандирдан узилиб тушмаслиги учун унга жуда кўп туз қўшилади.

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишЎзбекистон аҳолисининг 99% - жуда кўп туз истеъмол қилар экан
Приготовление 350 литров ухи на фестивале Золотая осень - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аҳолисининг 99% - жуда кўп туз истеъмол қилар экан
Алвидо, "Ильич чироқлари"

Ўзбекистон ҳудудида келаси йилдан қуввати 40 Ваттдан ортиқ бўлган чўғланма лампочкалар сотуви таъқиқланди. Сабаби — чўғланма лампочкаларнинг самарасизлигида. Уларнинг ёритиш самарадорлиги (5%) бўлиб, бундай лампалар асосий электр қувватини (95%) иссиқлик энергиясига айлантирар экан. Люминисцентли ёки светодиодли лампочкалар ёритиш самарадорлиги 5-10 баравар кўп. Ушбу чоралар бир неча йил ичида Ўзбекистонда танқис бўлган электр энергиясини 40-50 %га тежаб қолиш имконини берар экан.

Путиннинг Японияга ташрифи ёхуд "японча дипломатия" сирлари 

Россия президенти Владимир Путиннинг декабр ўрталарида Японияга расмий ташриф уюштиришини эшитган АҚШнинг жаҳли чиқиб кетди. ОАВлар бу ташриф ҳақида обдон ёза бошлагач, Япония "Путин Япония императори Акихито ҳузурида бўлмаслигини" эълон қилди. Шундай йўл билан Япония ўзининг америкалик иттифоқдошларига ушбу ташриф "қайноқ" эмаслигини намойиш қилди. Ҳа, Япониянинг Киодо ахборот агентлиги худди шундай деб хабар тарқатди! Ўзбекларда бундай дипломатия — "хўжакўрсинга қилинган иш" деб аталади. Эслатиб ўтиш жоизки, Япония императори иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳеч қандай давлат ишларига аралашмайди ва фақат рамзий маънодаги давлат раҳбари бўлиб қолган.

Ўзбекларни йиғлатган қиз — Зулфия 

Бутун дунё — бир тану бир вужудлиги рост бўлмаса, қуриган Орол денгизининг тузи Англия устида ёмғир бўлиб ёғармиди? Инсон тақдири ҳам худди шундай табиат қонунларига бўйсунар экан. Ўтган йили Ўрта Осиёдан минглаб километр узоқда бўлган Испанияда, ҳалокатга учраган автобус қурбонлари орасида ўзбекистон фуқаролари борлиги, яқинда Россиянинг узоқ шимолий шаҳарларидан бири бўлган Ханти-Мансийскдаги ЙТҲда ҳам опа-сингил ўзбек қизлари  борлиги — инсонларни дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка чақиради. Sputnik мухбирлари Ханти-Мансийск фожеаси қурбони бўлган ўзбек қизлар — Зулфия Эргашева ва унинг опаси Гавҳар Эргашеваларнинг ижтимоий тармоқдаги дўстлари саҳифаларини кўздан кечириб, икки қизнинг хаёти ва бугун оғир аҳволда касалхонада ётган Гавҳарни ким қўллаб-қувватлаётгани ҳақида ёзишди.

ИД қайтадан Тадморни (Палмира) эгаллаб олди

Барак Обама бошчилигидаги АҚШ маъмурияти ўз фаолиятини якунлашига саноқли кунлари қолди. Беш йил давомида белгиланган мақсадга эриша олмаган Америка етакчиси кетиш олдидан вазиятни имкон қадар кескинлаштириш ниятида. АҚШ бошчилигидаги коалиция "ИД" жангариларини Ироқнинг Мосул ҳудудидан сиқиб чиқариб, Суриянинг Ракка ва Дайр-аз-Зор ҳудудларидан Тадморга (Палмира) йўналтирди. Ҳарбий техника, танклар, ўқотар қуроллар билан қуролланган 5 мингга яқин жангарилар 3-4 кун аввал Палмирани қайтадан эгаллаб олишди. Сурия харитасига назар солсак, Палмира бу жуда муҳим жой. Биринчидан у Ироқ чегарасига яқин, демак чекланмаган миқдорда, қурол-аслаҳа, жангарилар билан таъминлаш мумкин. Иккинчидан: Пальмира атрофида энг бой нефт конлари бор — бу эса террорчилик фаолиятини давом эттириш учун тайёр пул дегани. Учинчидан — Пальмира ёнидан Дамашқни Дайр-аз-Зор ва Ироқ билан боғловчи ўта муҳим транспорт магистраллари чорраҳасида жойлашган.

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишИД қайтадан Палмирани эгаллаб олди
Разрушенная историческая часть Пальмиры - Sputnik Ўзбекистон
ИД қайтадан Палмирани эгаллаб олди

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала