Сиёсат

Россия ўз Грин-картасини таклиф қилмоқда

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишМосква
Москва - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик депутатлар Россияда яшаш ҳуқуқини берадиган лотереяни киритишни таклиф қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутатлари Россия Давлат Думасига янги қонунчилик лойиҳасини тақдим этмоқчи. Ушбу янги қонунчилик лойиҳаси махсус лотереяни ютиб олган чет эл фуқароларига Россияда яшаш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия фуқаролигини олиш бюрократиядан мутлақ холи бўлиши керак - Путин
Хабарга мувофиқ, Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутатлари "Россия Федерациясидаги чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклифи билан чиқишган.

Янги лойиҳа эслатмасида ушбу лотерея чет элликларнинг ихтиёрий равишда Россияга кўчиб келишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини белгилайди, дейилган.

Россия Грин-картаси ғолиби худди АҚШ Грин-картаси ғолиби сингари каби компьютер ёрдамида аниқланиши таъкидланмоқда. Лотерея ғолибига эса Россияда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилади.

Лойиҳа муаллифларига кўра, лотерея ўйинида Россия Федерал ҳукумати томонидан тасдиқланган мамлакатлар аҳолилари иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Депутатларнинг айтишича, ушбу рўйхатдан эмиграция даражаси ўта паст бўлган давлатлар ўрин олиши мумкин.

Ташаббус муаллифлари лотерея ўйинларини мутлақо бепул ташкил этишни таклиф қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала