Россияда янги бурғилаш насослари штангалари яратилди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишШтангали нефт насоси
Штангали нефт насоси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уфа Давлат нефт техникаси университети (УДНТУ) мутахассислари ишлаб чиққан янги турдаги чуқур бурғилаш насослари штангалари нефт қазиб олиш нархини туширишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган “Вузпромэкспо-2016” анъанавий миллий кўргазма-форумида УДНТУ мутахассислари янги турдаги чуқур бурғилаш насослари штангалари чидамлилигини оширадиган технология тақдим этишди.

Уфалик инженерлар таклиф қилган ушбу техник услублар — штангалар қувватини ошириб уларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиради.

Статистика маълумотларига кўра, нефт қазиб олиш скважиналарида насос ускуналарининг бузилиши, кўп ҳолларда, насос штангасининг бош қисмида бўлар экан. Штангалар бошининг емирилишига асосий сабаб – материаллар “чарчаши”  ва умумий конструкцион етишмовчиликлар экан.

“Ер юзидаги нефт қазиб олиш скважиналарининг аксарияти чуқурлик насослари билан жиҳозланган. Оддий чуқурлик насосларининг ўзига хос камчиликлари ҳам бор — бу уларнинг штангаларининг бош қисмидаги конструкцион ва технологик етишмовчиликлар”, — дейди  УДНТУ инжиниринг ва лойиҳалаштириш бўлими бошлиғи Руслан Рабаев.

Рабаев айтишига қараганда, одатда, насос штангалари бир-бирига бобышкалардаги бурамалар (резба) орқали уланади. УДНТУ инженерлари ўйлаб топган услубда эса, бобышкалар ҳажми кичрайтирилиб, штангалар бир-бирига индукцион қиздириш ёрдамида уланади. Бундай технологик услуб штанга мустаҳкамлигини оширади.

“Биз ўйлаб топган янги услуб, нефт қазиб олиш таннархини туширади ва “қора олтин” қазиб олаётган кўплаб мамлакатларда қўл келиши мумкин, жумладан Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам”, — деди Рабаев.

УДНТУ ишлаб чиқарган насос штангаси мустаҳкамлиги уни одатий насослардан кўра янада чуқурроқ нефт қудуқларига тушириб, нефт қазиб олиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0