Россиядаги ўзбек диаспоралари Мирзиёевни табриклашди

Oбуна бўлиш
Россиянинг турли вилоятларида жойлашган ўзбекистонликлар ижтимоий уюшмалари биргаликда Ўзбекистон янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевни табриклашди.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Россиянинг бир неча ҳудудларида жойлашган ўзбекистонликлар жамоат ташкилотлари Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёевга табрик хати йўллашди.

“Сайловда сизга кўрсатилган умумхалқ ишончи, бу сизнинг Ўзбекистон фаровонлиги йўлига қилган меҳнатингизга берилган муносиб баҳо бўлди”, — дейилган табрик хатида.

Хатда шунингдек, ўзбекистонликлар ижтимоий уюшмалари Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришда ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканлиги айтиб ўтилган.

Табрик хати Россиянинг 36 вилоятида жойлашган ўзбекистонликлар ижтимоий уюшмалари раҳбарлари томонидан имзоланган. 

Янгиликлар лентаси
0