Сенаторлар "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади

Ўзбекистон Республикаси Сенати мажлиси
Ўзбекистон Республикаси Сенати мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. 13 декабрь куни Тошкентда иш бошлаган Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди.

Кишанланган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Руминия коррупция ҳақидаги маълумотлар билан алмашади
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилгани таъкидланган.

Ҳуқуқий ҳужжатда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланган, ваколатли органлар тизими келтирилмоқда, ушбу соҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг иштирок этиши механизмлари белгилаб берилмоқда ҳамда очиб берилмоқда, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти акс эттирилаётгани эътироф этилган.

Коррупцияга қарши курашувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қонунда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларни ташкил этиш ҳамда унинг таркибига жамоат бирлашмаларининг вакилларини, тадбиркорларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилмоқда.

Америка валютаси конверт ичида - Sputnik Ўзбекистон
Йил охирига қадар Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилади
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат хусусий мулкни ғайриқонуний тажовузлардан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ҳимоялашга қаратилган. Сенаторлар томонидан қонуннинг қабул қилиниши ишчанлик фаолиятини ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиши қайд этилган.

Муҳокама жараёнида ушбу қонун маъқулланган.

Янгиликлар лентаси
0