Бангладеш Ўзбекистон билан савдо ҳажмини 1 млрд$ га етказмоқчи

Oбуна бўлиш
Элчининг фикрича, икки давлат ўртасида транспорт алоқаларини йўлга қўйиш Ўзбекистон учун улкан экспорт дарвозасини очади

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Бангладеш яқин бир неча йил ичида асосан ўзбек пахтасини сотиб олиш ҳисобига Ўзбекистон билан ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларгача етказмоқчи, деди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда ушбу давлат элчиси Масуд Маннан.

Унинг фикрича, товар айирбошлашда қандайдир рақамларга эришиш муҳим эмас. Асосийси, сифат юқорилигига эришиш.

"Ўтган йили умумий товар айирбошлаш 700 миллион долларга яқинлашди ва бу рақам янада ошишини кутмоқдамиз. Ишонч билан айтишим мумкин, бу кўрсаткич ошишда давом этади. Бу йил Бангладеш ўзбек пахтасини сотиб олишда Хитойдан ҳам ўтиб кетди", — деди элчи.

LADA LARGUS CROSS - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдоси 4 бараварга ошди

Бироқ, унинг айтишича, икки томонлама савдо ҳажми кўрсаткичи тахминийдир. Бунинг сабаби, аксарият шартномалар хусусий тадбиркор ва компаниялар томонидан тузилиши сабабли ҳукумат тўлиқ статистик маълумотларга эга эмас. Лекин бу йил ўтган йилги кўрсаткичдан юқорироқ кўрсаткич қайд этилади деб таъкидлаш мумкин.

Элчи шунингдек, Бангладешни нафақат Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, балки Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига ўзбек бозори орқали чиқиш ҳам қизиқтиради.

"Сизлар ушбу мамлакатларга чиқа оласизлар. Бу ерда биз умумий ривожланишимизга хизмат қиладиган кўплаб лойиҳаларни амалга оширишимиз мумкин. Ислом Каримов ривожланишнинг Бангладеш тажрибасини ўрганиш лозимлигини кўп бор таъкидлаганди. Биз қўшма корхоналар ташкил этишимиз ва маҳсулотларимизни бошқа мамлакатларга экспорт қилишимиз мумкин. Сизларнинг экспорт маҳсулотларингиз юқори сифатга эга ва ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни минтақа ва МДҲ мамлакатларида сотишимиз мумкин", — деди элчи.

Терминалдаги юк машиналари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Остонада савдо уйи очди

Элчининг фикрича, товар айирбошлашни оширувчи истиқболли омиллардан яна бири хорижда талаб кучли бўлган текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришдир. Масуд Маннан икки давлат ушбу йўналишга эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблайди. 

"Шу кунларда Ўзбекистон бизнес-делегацияси Бангладешга ташриф буюради ва беш кун давомида бизнинг пахтани қайта ишлаш ва тайёр текстил маҳсулоти ишлаб чиқариш тажрибамизни ўрганади. Келаси йил ўрталарида эса мамлакатимиз савдо вазири Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Музокаралар дастури ишлаб чиқилмоқда", — деди элчихона вакили.

Ўз навбатида, ўзбек томони Бангладешга ўғит ва кимёвий дорилар ҳам етказиб бериши мумкин.

"Ҳозир биз ўғитларни Россия, Польша ва бошқа мамлакатлардан сотиб олмоқдамиз. Ёнгинамизда Ўзбекистон турганида биз нега улардан сотиб олишимиз керак? Агар мамлакатларимиз ўртасида яхши транспорт алоқалари йўлга қўйилса, бизнинг бозоримизда миллионлаб тонна ўғит сотишингиз мумкин", — деди суҳбатдош.

Шу сабабли элчи икки томоннинг бизнес ҳамкорлигини яхшилаш учун Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш зарурлигини билдирди. Дипломатнинг фикрича, тез орада, аниқроғи, келаси йилнинг биринчи ярмида мазкур масала ҳал бўлади. Ҳозирда томонлар бу борада деярли барча ҳужжат ишларини ниҳоясига етказдилар.

Янгиликлар лентаси
0