Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво қайтмоқда

© Sputnik / Игорь Подгорный / Медиабанкка ўтишҚировли об-ҳаво
Қировли об-ҳаво - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Синоптиклар хабарига кўра, келаётган жума кунидан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво совуши кутилмоқда: баъзи жойларда қор ёки ёмғир ёғииб шамол тезлиги секундига 20метргача кучаяди.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Яқин кунларда Ўзбекистонда ҳавонинг ҳарорати пасайиб қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Синоптиклар хабарига кўра, жума кунидан бошлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади: баъзи жойларда  қор ва ёмғир ёғиб, шамол тезлиги секундига 20 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати эса тинимсиз пасайиб боради.

Тошкентда кундузги ҳарорат 10 градусга пасайиб, кундузи +11…+13 градусни, кечаси +5…+7 градусни ташкил қилади. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.

Қорқалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиб, ҳаво ҳарорати кундузи —2, тунда —5 градус совуқ бўлиши кутилмоқда.    

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, баъзи туманларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +8 тунда +3 градус бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кундузи + 10… +15 градус тунда +2…+7 градус бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги секундига 20 метргача кучайиб, ҳаво ҳарорати +5…+15 градус атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати +5…+10 даража, тунда 0 даржа атрофида бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0