Медведев Ариповни бош вазир бўлгани муносабати билан қутлади

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев
Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири кўп томонлама Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фаол иш олиб боришга тайёрлигини маълум қилган

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Абдулла Ариповни Ўзбекистон бош вазири лавозимига тасдиқлангани муносабати билан табриклади, деб хабар берди РИА Новости РФ ҳукумати матбуот хизматига асосланиб.

Чоршанба куни Ўзбекистон Сенати палаталарининг қўшма мажлисида Абдулла Арипов мамлакат бош вазири этиб тасдиқланди.

"Россия ва Ўзбекистонни дўстона, шериклик муносабатлари боғлаб туради. Икки томонлама савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда, йирик инвестициявий, саноат ва инфраструктуравий лойиҳалар амалга оширилмоқда", — дейилади табрик телеграммасида.

Бош вазир шунингдек кўп томонлама Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фаол иш олиб боришга тайёрлигини маълум қилган. "Бу мамлакатларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига тўлиқ жавоб беради", — дейилади Медведев йўллаган телеграммада.

Янгиликлар лентаси
0