Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Uzcard карталари фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишБанк карталари учун тўлов терминали
Банк карталари учун тўлов терминали - Sputnik Ўзбекистон
Компания янги йил олди кунлари карта эгаларига харидлар ва онлайн тўловларни куннинг иккинчи ярми ва кечки вақтга режалаштиришларини тавсия қилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. 2016 йилнинг  14 ва 15 декабрь кунлари Uzcard карталари соҳиблари харид жараёни давомида қатор маълум муаммоларга деч келдилар. Транзакциялар фаоллигининг ортиши муносабати билан POS ва E-POS терминалларининг Процессинг Маркази билан эрталабки соатларда (11:00-12:30)узилишлар кузатилди, деб хабар қилинган компания сайтида.

Компания янги йил олди кунлари карта эгаларига харидлар ва онлайн тўловларни куннинг иккинчи ярми ва кечки вақтга режалаштиришларини тавсия қилмоқда.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамасдан, янги йил олди кунлари карта эгаларига харидлар ва онлайн тўловларни куннинг иккинчи ярми ва кечки вақтга режалаштиришларини тавсия қиламиз.
Бизни тушунасиз деган умиддамиз!", — дейилган хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала