Ўзбекистон россияликларнинг Янги йил дастурхонига мева-сабзавотлар етказиб беради

© Новости УзбекистанаБухоро фермерлари маҳсулоти
Бухоро фермерлари маҳсулоти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг "Порт" импортер-компанияси Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. "Холидей" компаниялари гуруҳига кирувчи "Порт" компанияси Ўзбекистондан хўл мева етказиб бериш бўйича шартномани имзолади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига "Ўзагроэкспорт" компаниясидаги манба.

Мева сабзавотлар савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро мева сабзавот ярмаркасида 1 млрд $ лик шартномалар имзоланди
Манбанинг сўзларига кўра, умумий қиймати бир миллион долларга тенг мева-сабзавотлар декабр ойи охирида Россияга жўнатилади ва Янги йил арафасида россияликлар улардан баҳраманд бўлишлари мумкин. 2017 йилда компания Ўзбекистондан ҳафтасига 150 тоннадан мева ва сабзавотларни импорт қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ҳисобида Ўзбекистон хорижга 700 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилган, йил охирига қадар бу кўрсаткич бир миллионга етказилиши назарда тутилган.

"Холидей" компанияси Сибирдаги энг йирик озиқ-овқат экспорти билан шуғулланувчи ритейллардан биридир. Компания филиаллари Сибирь Федерал округининг еттита регионида жойлашган. Ушбу регионларда эса гипермаркет, супермаркет сингари турли форматлардаги 484та дўкон фаолият юритади.

Янгиликлар лентаси
0