Жамият

Тошкентда таймерли светофорлар ўрнатила бошланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишТаймерли светофор
Таймерли светофор - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу ташаббус пойтахт ҳайдовчилари томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Шунингдек, ҳайдовчилар шаҳар йўлларининг айрим бўлакларида ёритиш чироқлари ўрнатиш кераклигини ҳам айтиб ўтишди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкентда келаси йилдан бошлаб, таймерли светофорлар ўрнатиш бошланади, деб хабар қилмоқда, Sputnik мухбири.  

Ушбу қарор пойтахт чорраҳаларида баъзан содир бўладиган мураккаб вазиятларнинг олдини олишда ёрдам беради. Масалан бугунги кунда айрим ҳайловчилар "сариқ чироқни" ҳаракатни бошлаш учун ёки чорраҳадан "қизил" ёнгунча тезроқ ўтиб кетиш белгиси сифатида қабул қилади.

Тошкентда чўккан йўл - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда бир ярим ой олдин қурилган йўл чўкди

Таймерли светофорлар ўрнатиш ҳақидаги хабарлар Тошкентлик ҳайдовчилардан бирининг Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонасига қилган мурожаатидан кейин пайдо бўлди. Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги ЙҲХ Бошқармаси томонидан тасдиқланган бўлсада, қайси чорраҳаларда нечта шундай светофор ўрнатилиши ҳақида аниқлик киртилмаган.

Шуни айтиб ўтиш керакки, таймерли светофорлар ўрнатишга уриниш Тошкент кўчаларида олдин ҳам бўлган эди, лекин бир неча ойдан кейин ушбу светофорлар яна йўқолиб қолган эди.

Вилоятларда эса бундай светофорлар жуда яхши фаолият кўрсатиб келмоқда. Масалан Тошкент вилояти ва Андижонда рақамли светофорлар ишлаб турибди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаётган таймерли светофорларнинг, у ёки бу чироғ ёнгунига қадар қанча вақт қолганини кўрсатиб турадиган қисми, алоҳида секция сифатида ясалган. Янги ўрнатиладиган светофорлар кўриниши айнан қандай бўлиши ҳали аниқ айтилмаган бўлсада,  шунга қарамасдан хабарнинг ўзи пойтахт ҳайдовчилари орасида улкан олқишлар билан кутиб олинди.

Йўл ҳаракати белгилари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда бугундан бошлаб янги ЙҲХ қоидалари кучга кирди

Шунингдек, ҳайдовчилар ЙҲХ соҳасида бошқа муаммолар ҳам тўпланиб қолганини таъкидлашмоқда. Муаммолардан бири — йўлларни ёритиш чироқлари. Ҳайдовчилар фикрига кўра улар йўлларни етарли даражада ёритмайди. Иккинчидан йўлда чизилган чизиқлар муаммоси. Ушбу чизиқлар оддий (нур қайтармайдиган) бўёқлар билан чизилган бўлиб, об ҳаво бузилганда умуман кўринмай қолади.

Ҳайдовчилар, Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги ЙҲХ Бошқармаси томонидан ваъда берилган замонавий таймерли светофорлар, келаси йилда,  хўжакўрсинга — бир-икки дона эмас, шаҳарнинг барча муҳим чорраҳаларида ўрнатилишига умид билдирмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала