ШҲТ 15 йиллигига бағишланган марафонда 15,6 минг киши қатнашди

© AFP / MARK RALSTONШҲТ давлатлари байроқлари
ШҲТ давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эфиопиялик Тилахун Айеле Тарику 42 километр 195 метр масофани 2 соат 22 дақиқа 2 сонияда босиб ўтиб марафон ғолибига айланди

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Хитойнинг Кунмин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига асос солинганлигининг 15 йиллигига бағишлаб марафон ўтказилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Марафонда ШҲТга аъзо давлатлар ҳамда Эфиопия, Кения, АҚШ, Канада, Германия, Франция, Буюк Британия, Таиланд, Уганда ва Сенегалдан жами 15,6 минг киши иштирок этди.

Марафон бешта масофани ўз ичига олди: тўлиқ марафон (42 километр 195 метр), ярим марафон (21 километр), 10 ва 5 километрга югуриш ҳамда "ШҲТ миляси" деб аталган 2016 метр масофага югуриш. "ШҲТ миляси" мусобақасида ташкилотга аъзо давлатлар элчилари, шунингдек, ШҲТ бош котиби Рашид Алимов қатнашди.

Марафон хавфсизлигини 12 минг нафар тартиб посбонлари таъминлашди.

ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари қатор ҳужжатларни имзоладилар

Эфиопиялик Тилахун Айеле Тарику 42 километр 195 метр масофани 2 соат 22 дақиқа 2 сонияда босиб ўтиб марафон ғолибига айланди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни кениялик югурувчилар эгаллашди.

Аёллар ўртасида кениялик Рода Жепкорир Тануи 2 соат 33 дақиқа 43 сония кўрсаткич билан ғолибликка эришди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Қирғизистон ва Эфиопия спортчилари эгаллашди. Тўлиқ марафон ғолибларига 40 минг доллардан мукофот берилади.

Бундан ташқари, марафон доирасида "ШҲТ дўстлик хиёбони" очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. 2015 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёни бошланди. Арманистон, Озарбайжон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка мулоқот бўйича шериклар ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0