Ўзбек боксчилари нефт мамлакатлари жаҳон кубогида медалларга эришдилар

© olympicboxing.uzФарман Салманов хотирасига ўтказилган XIV жаҳон кубоги
Фарман Салманов хотирасига ўтказилган XIV жаҳон кубоги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турнирда 10 вазн тоифасида Осиё ва Европанинг 14 мамлакатидан 130дан ортиқ спортчилар иштирок этишди

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси социалистик меҳнат қаҳрамони Фарман Курбан ўғли Салманов хотирасига бағишлаб 14-18 декабр кунлари ўтказилган бокс бўйича нефт мамлакатлари XIV жаҳон кубогидан медаллар билан қайтишди, деб хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси

Иқболжон Холдаров 64 килограммгача вазн тоифасида финалда россиялик Алексей Мазур устидан ишончли ғалабага эришди.

75 килограммгача вазн тоифасида эса Исроил Мадримов россиялик Александр Агафоновдан устун келди.

© olympicboxing.uzФарман Салманов хотирасига ўтказилган жаҳон кубоги
XIV Кубок мира по боксу нефтяных стран памяти Фармана Салманова - Sputnik Ўзбекистон
Фарман Салманов хотирасига ўтказилган жаҳон кубоги

49 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Мироншоҳ Ибрагимов кумуш медалга сазовор бўлди. Миразизбек Мирзахалилов (56 кггача) ва Улуғбек Мубинов (91 кгдан ортиқ) бронза медалларини қўлга киритишди.

Турнирда 10 вазн тоифасида Осиё ва Европанинг 14 мамлакатидан 130дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0