Талабаларга темирйўл чипталари чегирма билан сотилади

Oбуна бўлиш
ОТМ коллеж ва лицейлар талабалари янги йил таътили вақтида темирйўл чипталарини ярим баҳода сотиб олиш имконига эга бўлдилар.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Янги йил таътили вақтида, яъни 28 декабрдан 10 январга қадар ОТМ, коллеж ва лицей талабалари темирйўл чипталарини ярим баҳода чегирма билан сотиб олишлари мумкин.

"Ўзбекистон темир йуллари" барча ички йўналишларга темирйўл чипталарининг янги йил тарифларини киритди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси.

Чегирмали чипта сотиб олиш учун, паспорт ва талабалик ёки ўқувчи гувоҳномасини кўрсатиш керак.

Ушбу чегирмалар "Афросиёб" тезюрар поезди чипталарига амал қилмайди.

Янгиликлар лентаси
0