Германияда навбатдаги ҳужум содир бўлди

© AFP / Tobias SCHWARZНемис полициячилари
Немис полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаълум шахс Висбаденда одамларга қарата ўт очиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Германиянинг Висбаден шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди, деб хабар бермоқда РИА Новости полицияга таяниб.

Берлинда юк машинаси одамларни босиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Берлинда юк машинаси ёрдамида теракт амалга оширилди, 12 киши қурбон бўлди

Полиция ходимларининг маълумотига кўра, бир аёл ҳалок бўлган. Воқеа Бибрих округида юз берган. Жиноят сабаби ҳозирча маълум эмас. Ўқ узган шахс қочиб кетган, полиция уни қидириш учун вертолётдан фойдаланмоқда.

Кеча оқшомда номаълум шахс Германия марказидаги ярмаркада одамлар устига юк машинаси билан бостириб бориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 50дан ортиқ киши жароҳатланганди. Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0