Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Мирзиёев: Ўзбекистон Россия халқи билан бирдамлигини билдиради

© ИА "Жахон"Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон раҳбари дипломатнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг суиқасд натижасида ҳалок бўлганлиги муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

"Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз. Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан бирдамлигини билдиради", —дейилади ҳамдардлик мактубида.

Шам - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда Россия элчисининг ўлими муносабати билан Ҳамдардлик китоби очилди

Ўзбекистон раҳбари шунингдек, дипломатнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраган.

Бироз олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Владимир Тюрденевга Карловнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига далда сўзларини етказганди.

Ўз қайғусини билдиришни истаганлар учун Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Ҳамдардлик китоби очилди.

Душанба куни Туркия пойтахтида Россия элчиси Андрей Карлов отиб ўлдирилди. Ҳужум вақтида уч киши жароҳатланган. Қотил воқеа жойида отиб ташланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала