Самарқанддаги адвокатлар палатаси биноси 240 млн сўмга таъмирланди

© http://nuz.uzСамарқанддаги адвокатлар палатаси биноси
Самарқанддаги адвокатлар палатаси биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча йил илгари ҳудудий бошқармага 1928 йилда қурилган собиқ мактаб биноси ажратилган бўлиб, бино таъмирталаб эди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биноси 240 млн сўмга таъмирдан чиқарилди, деб хабар беради nuz.uz.

Бир неча йил илгари ҳудудий бошқармага 1928 йилда қурилган собиқ мактаб биноси ажратилган бўлиб, бино таъмирталаб эди.

"Вилоятимиздаги 63та адвокатлик идораларидаги адвокатлар сони 345 нафарни ташкил этади. Бу кўпчилик дегани. Ўз тадбирларимизни, шунингдек хорижлик меҳмонлар билан учрашувларни кўпинча бошқа ташкилотлар биноларини ижарага олиб ўтказардик", — дейди бошқарма бошлиғи Отабек Ахтамов.

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси иншоотни таъмирдан чиқариш учун 240 млн сўм ажратиши туфайли Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бутунлай ўзгача қиёфа касб этган бинога эга бўлди. 

Ҳудудий бошқарма раҳбарияти бинонинг тантанали топшириш маросимига ҳозирда фахрий нафақада бўлган адвокатура ходимларини таклиф этди.

"Янги идорада иш бошлаш олдидан фахрий оқсоқолларимизнинг дуосини олишга қарор қилдик", — дейди Ахтамов.

Муҳташам бино адвокатларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим омил бўлади, деб таъкидлади вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отабек Тошниёзов.

Янгиликлар лентаси
0