Ўзбекистон боксчилари Калининградда 7 та олтин медал олишди

© Федерация бокса Узбекистана"Янтарные перчатки" турнирида Ўзбекистон боксчилари
Янтарные перчатки турнирида Ўзбекистон боксчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Калининград шаҳрида бўлиб ўтган “Янтарные перчатки” халқаро бокс турнирида дунёнинг бир неча мамлакатларидан 77 ҳаваскор боксчи иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Калининградда Россияда хизмат кўрсатган мураббий В.А.Рубов хотирасига бағишланган “Янтарные перчатки” ХХI Халқаро бокс турнирида иштирок этди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Бокс федерацияси матбуот хизмати.

Турнирда Ўзбекистон, Ирландия, Белоруссия, Россия, Литва, Латвия ва Россиядан 1999-2002 йиллардан туғилган 77 нафар ўсмир ва юниор спортчилар иштирок этди.

"Янтарные перчатки" ХХI Халқаро бокс турнири натижаларига кўра, Раймжон Азимов (46 кг), Тимурбек Дехконов (48 кг), Асахуджа Муйдинхужаев (52 кг), Хайрулло Алиматов (54 кг), Жавлонбек Юлдашев (57 кг), Жахонгир Юлдашев (60 кг), Жавохир Тогаймурадов (80 кг)лар турнир ғолиблари бўлишди.  

Наво Тамазов (66 кг) кумуш медал соҳиби, Урунбаев Асадбек (60 кг) бронза медал соҳиби бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида, Ўзбекистон терма жамоаси 7 олтин, бир кумуш ва бир бронза медал билан – биринчи ўринни эгаллади.

© Федерация бокса Узбекистана"Янтарные перчатки" бокс турнири совринлари
Награды международного турнира по боксу Янтарные перчатки - Sputnik Ўзбекистон
"Янтарные перчатки" бокс турнири совринлари

 

 

Янгиликлар лентаси
0