Иқтисод

Марказий Осиёдаги энг баҳайбат ойна заводи Жиззахда қурилади

© СиньхуаЖиззахда йирик ойна заводи қурилиши бошланди
Жиззахда йирик ойна заводи қурилиши бошланди - Sputnik Ўзбекистон
16 декабрь куни Ўзбекистоннинг "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудида шишага чуқур ишлов бериш ва йирик ўлчамдаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги заводга расмий пойдевор қўйиш тадбири бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик ойна ишлаб чиқариш заводи барпо этилади, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Хабарда таъкидланишича, 16 декабр куни "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудида шишага чуқур ишлов бериш ва йирик ўлчамдаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги заводга расмий пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтган.

Завод Хитойнинг "Минъюань силу" савдо-саноат компанияси томонидан қурилади.

Нашрда берилган маълумотларга мувофиқ, лойиҳанинг умумий қиймати 110 млн АҚШ доллари атрофида. Режага мувофиқ, унинг биринчи навбати 2017 йил май ойида фойдаланишга топширилади. Унинг тўлиқ ишга туширилиши эса 2019 йилнинг сентябрига белгиланган.

Шу вақтдан бошлаб "Минъюань силу" Марказий Осиё минтақасида шиша маҳсулотлари, катта ўлчамли ойна ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи энг йирик компанияга айланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала