Жамият

Ўзбекистонда армияга чақирув эълон қилинди

© Служба национальной безопасности Республики УзбекистанЎзбек ҳарбийлари
Ўзбек ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори эълон қилинди.

Ўзбек ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон суверенитетига раҳна солишга уринадиганларга қарши кескин зарба берилади
Қарорда маълум қилинишича, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2017 йилнинг феврал-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2017 йилнинг феврал-апрел  ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг Котиби В. Махмудов зиммасига юкланган.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 21 декабрда имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader