Россия Тожикистонга авиапарвозларни тўхтатиб қўйиш билан пўписа қилди

© Sputnik / Vladimir Astapkovich / Медиабанкка ўтишСамолёт
Самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар Душанбе ўз бўйнига олган мажбуриятларни бажармаса, Россия 22 декабрдан бошлаб Тожикистон билан авиақатновларни тўхтатиши мумкин

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия Тожикистонга авиапарвозларни тўхтатиб қўйиш билан пўписа қилмоқда, деб хабар берган РИА Новости.

Бордию Душанбе ўз бўйнига олган мажбуриятларни бажармас экан, Россия 22-декабрдан бошлаб Тожикистон билан авиақатновларни тўхтатади, деб баёнот берган Россия Транспорт вазирлиги матбуот-хизмати.

Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Тожикистон авиапарвозлар борасида келишиб олди
Илгарироқ, Россия томон "Ямал" авиакомпанияси самолётлари "Жуковский" аэропортидан Душанбе ва Хўжанд шаҳарларига авиапарвозларни амалга ошириши ҳақида хабар тарқатган эди. Россия томон шу муносабат билан ушбу рейслар бажарилиши учун Тожикистон томонга ариза билан мурожаат қилган. Хабарда айтилишича, Тожикистон томон шу пайтга қадар Россия томонга рухсатнома тақдим этмаган. Россия Транспорт вазирлиги маълумотларига мувофиқ бу ҳолат икки давлат ўртасида имзоланган баённомаларга мутлақо зиддир.

Маълум бўлишича, Тожикистон авиация раҳбарлари "тенглик" йщлиги сабабли "Ямал"га мазкур рейсларни амалга оширишга рухсат бермаётган эмиш.

"Улар бу тартибда рад жавобини беришга ҳақли эмас, чунки икки давлат ўртасидаги авиаташувлар тўғрисидаги ҳамда кейинги келишувларда "тенглик" ҳақида бирор марта тилга олинмаган, деб таъкидламоқда Россия томон.

Янгиликлар лентаси
0