Россия заводи Ўзбекистонга дори еткизиб беради

© AFP 2023 / AFP / GEOFF CADDICKШприц ва дори
Шприц ва дори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия корхонаси Ўзбекистонга, стратегик аҳамиятга эга бўлган, энг кўп учрайдиган касалликларга қарши, қимматбаҳо чет эл дорилари ўрнини босувчи дори восталари еткизиб беради.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россиянинг “Велфарм” фармацевтика компанияси, Курган шаҳрида чет элди ишлаб чиқарилаётган дорилар ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган катта завод қурди, РИА Новости хабарига асосан.

Ушбу фармацевтика заводи Россияда "Стратегик муҳим дорилар рўйхати"га киритилган, 60 хил тайер дори воситалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Дорилардан 37тасидан импорт қилинадиган дорилар ўрнида  фойдаланилади.

Умумий қиймати 1,1 миллиард рубл бўлган корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,5 миллиона упаковка капсула, 4,5 миллион упаковока инъекция қилинадиган суюқликлар, 15 миллион упаковка порошок, 20 миллионов қути маз ва гел ҳамда 35 миллион упаковка қопламали ва қопламасиз таблеткалардан иборат.

Корхонада ишлаб чиларилаётган дорилар қанд диабети, ошқозон-ичак касалликлари, юрак қон-томир тизими касалликлари, эпилепсия, Паркинсон касаллиги, аллергия, тери касалликларини даволашда ишлатилади.  

“Велфарм” ўз маҳсулотини Ўзбекистондан ташқари Белоруссия, Қозоғистон, Въетнам, Монголия, Молдавия, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирган.

 

Янгиликлар лентаси
0