Ҳодисалар

Ливия самолётини олиб қочганлар талабларини айтишди

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Фотобанкка ўтишМальта ороли
Мальта ороли - Sputnik Ўзбекистон

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ливиянинг Afriqiyah авиакомпанияси самолётини эгаллаб олганлар ўзларининг "Ал-Фотиҳ ал-Жадид" гуруҳига мансуб эканликларини айтишган, деб хабар берди РИА Новости "Ал-Билёд" янгиликлар порталига асосланиб.

Маълумотга кўра, самолётни олиб қочганлар Ливиянинг собиқ етакчиси Муамар Каддафийнинг ўғли Сайф ал-Исломнинг турмадан озод қилинишини талаб қилишган.

Номаълум шахслар Ливиянинг Сабха шаҳридан Триполига парвоз қилаётган Airbus A320 самолётини эгаллаб олишди ва учувчиларни Мальтага парвоз қилишга мажбурлашди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, бортда 111 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала