Спорт

"Локомотив" аъзоларига медаллар ва машина калитлари топширилди

© Twitter"Локомотив" жамоасини тақдирлаш маросими
Локомотив жамоасини тақдирлаш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Бу йилги мавсумда "Локомотив" жамоаси чемпион ва кубок соҳиби бўлди

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонаси кичик тантаналар залида 2016 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган "Локомотив" жамоаси футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Байрам тадбирида "Локомотив" жамоаси футболчилари ва клуб ходимлари, уларнинг яқинлари, жамоа ҳомийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

"Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Даврон Деҳқонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев Ўзбекистоннинг янги чемпионига олтин медалларни топширишди.

© Twitter"Локомотив" футболчиларини тақдирлаш маросими
Футбольный клуб Локомотив получил медали чемпиона страны и кубок - Sputnik Ўзбекистон
"Локомотив" футболчиларини тақдирлаш маросими

Клуб бош ҳомийси саналадиган "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ томонидан шунингдек, "Локомотив"нинг чемпионликка эришишига катта ҳисса қўшган барча футболчи ва мураббийларига сўнгги русумдаги Chevrolet Gentra автомобиллари калити ҳам топширилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала