Ҳодисалар

Самолёт олиб қочганлар сиёсий бошпана сўрашмоқда

Сўнгги маълумотларга асосан, 109 нафар йўловчи самолётни тарк этган

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ливиянинг Afriqiyah Airways авиакомпаниясига қарашли самолёт икки нафар шахс томонидан гаровга олингани ҳақида хабар бергандик.

РИА Новостининг Ливиядаги вазирлардан бирига таяниб хабар беришича, самолётни олиб қочганлар Мальта ҳукуматидан сиёсий бошпана сўрашмоқда.

Сўнгги маълумотларга асосан, 109 нафар йўловчи самолётни тарк этган. Самолётда жами 118 киши – 111 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлганлиги айтилмоқда.

Хабарларга кўра, самолётни олиб қочганлар Ливиянинг собиқ етакчиси Муамар Каддафийнинг ўғли Сайф ал-Исломнинг турмадан озод қилинишини талаб қилишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала