Россия Тожикистон билан авиапарвозларни тўхтатди

© Flickr / Lars SteffensТожикистоннинг "Somon Air" авиакомпанияси
Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Тожикистон Транспорт вазирликлари амалдорлари "Ямал" авиакомпаниясининг Тожикистонга амалга ошириши керак бўлган рейслари борасида келишув имзолай олмадилар. Бунга жавобан Россия Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпаниясига 23 декабр 00.00дан бошлаб ўз шаҳарларига авиаташувларни амалга оширишни таъқиқлади

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия ва Тожикистон Транспорт вазирлиги вакилларининг Москва шаҳрида ўтказилган музокаралари муваффақиятсиз якунланди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

Самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Россия Тожикистонга авиапарвозларни тўхтатиб қўйиш билан пўписа қилди
Хабарга кўра, эндиликда Россиянинг "Ямал" авиакомпанияси самолётлари "Жуковский" аэропортидан Тожикистонга парвозларни амалга оширмайди. Тожикистон ҳукумати бунга Россия томоннинг парвозлардаги тенглик келишувини бузганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Тожикистоннинг бу ҳаракатига жавобан Россия "Сомон Эйр" авиакомпаниясига Россия шаҳарларига парвозларни амалга оширишни таъқиқлади. Аммо ушбу таъқиқ Москва ва Санкт-петербург шаҳарларига амал қилмайди.

Спутник Тожикистон хабарига кўра, бугун Тожикистон Траспорт вазирлигининг бир гуруҳ делегацияси Москвага ташриф буюрган. Улар Москва томонга ушбу низода ўз позицияларини тушунтирмоқчи, деб ёзган нашр.

Илгарироқ, агар Тожикистон "Ямал"га авиарейсларни амалга оширишга рухсат бермаса, Россия 22 декабрдан бошлаб "Сомон Эйр"га ўз шаҳарларига авиапарвозларни амалга оширишни таъқиқлаши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, 22 декабрга ўтар кечаси ушбу таъқиқ ўз кучига кириши керак эди, аммо Тожикистон ҳукумати "Ямал" чипта харид қилган йўловчиларни мамлакатга етказиши учун компанияга битта рейсни амалга оширишга рухсат берган.

Урал авиайўллари самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга арзон авиарейслар қатнови амалга оширилади
Хабарда айтилишича, "Ямал" ҳали Тожикистонга парвозларни амалга оширишга рухсат олмай туриб чипталар сотувини йўлга қўйганлиги Тожикистон ҳукуматининг кескин норозилигини келтириб чиқарган.

"Бугун оқшомга қадар, балки эрта эрталабгача парвозларга қўйилган таъқиқ, эҳтимол, олиб ташланар. Ахир бундан ўз ватанига қайтиш имконидан маҳрум бўлган юз минглаб мигрантлар зарар кўрмоқда", — деб ёзади нашр.

Айни вақтда Тожикистондан Россияга фақат битта компания парвозларни амалга оширмоқда — бу "Тожик Эйр" давлат авиакомпанияси.

Янгиликлар лентаси
0