Дунёда

АҚШ президенти "Магнитский қонуни"ни бутун дунёга жорий қилди

© REUTERS / Carlos Barria АҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Жума куни имзоланган қонун Вашингтон фикрича инсон ҳуқуқларини поймол этиш ва коррупцияда гумонланган исталган давлат фуқароларига нисбатан санкция киритиш имконини беради

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама томонидан жума куни имзоланган "2017 йил ҳарбий сарф-ҳаражатлари тўғрисида"ги қонун "Магнитский қонуни"ни бутун дунёга жорий этиш имконини беради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин "Би-би-си"нинг АҚШ билан "кимўзар" ўйнаш ҳақидаги саволига жавоб берди
Ҳужжат АҚШ президенти наздида суддан ташқари қотиллик, қийноқ, коррупция, ўмарувчилик ҳамда халқаро миқёсда тан олинган инсон ҳуқуқларини поймол этганликда гумонлаган исталган давлат фуқаросига нисбатан санкция киритиш имконини беради. Санкциялар АҚШ назоратида бўлиши мумкин бўлган мол-мулк ёхуд активларни "музлатиб" қўйишни назарда тутади.

Янги қонунда Украина масаласи ҳал этилмагунга қадар Москва билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш таъқиқланиши алоҳида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, Россияни жиловлаб туриш учун америкалик ҳарбийларга 4 миллиарддан зиёд маблағ ажратилган.

Жумладан, 350 миллион доллар ҳарбий ёрдам тариқасида Киевга тақдим этилиши айтиб ўтилган.

Қонунда Қримни Россиянинг таркибий қисми деб тан олувчи ҳар қандай ҳаракатлар таъқиқланиши айтиб ўтилган.

Ушбу қонун АҚШ томонидан 2012 йилнинг 14 декабрида қабул қилинган "Магнитский акти"нинг кенгайтирилган шаклидир, деб ёзади нашр.

"Россия ҳукумати, ўз навбатида "Магнитский иши"нинг сиёсий тус олишига йўл қўймаслик кераклиги ҳақида кўп маротаба таъкидлаганлар", — дейилган хабарда.

Москва - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия АҚШ санкцияларига ўзига хос жавоб тайёрлади
Эслатиб ўтамиз, солиқ билан боғлиқ махинацияларда айбланган ва Москва СИЗОсида вафот этган Hermitage Capital фонди аудитори Сергей Магнитский номи билан аталган "Магнитский рўйхати" АҚШ Молия вазирлиги томонидан 2013 йилнинг апрелида эълон қилинган. Ушбу рўйхат қатор россия фуқароларига нисбатан визага оид ҳамда иқтисодий чоралар кўрилишини назарда тутади. АҚШ Давлат департаменти, шу иш билан боғлиқ бўлган 60 нафар россиялик амалдорларнинг АҚШ банкларидаги маблағларини музлатиб,  уларнинг мамлакатга киришини таъқиқловчи қонун қабул қилиб, уни "Магнитский қонуни" деб атаган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала