Жамият

Ўзбекистон асосий арчасининг чироқлари ёқилди

© myday.uzТошкентдаги Янги йил арчаси
Тошкентдаги Янги йил арчаси - Sputnik Ўзбекистон
Арча 10 мингдан зиёд қўғирчоқ ва ранг-баранг чироқлар билан безатилган

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистон асосий Янги йил арчасининг чироқлари ёқилди, деб хабар бермоқда myday.uz. Бу йил мамлакатнинг асосий Янги йил арчаси "Локомотив-Анҳор” боғи ёнидаги салкам 4 гектар ҳудудда бунёд бўлган байрам майдонининг марказида қад кўтарди.

Янги йил арчасининг баландлиги 26 метр, айланаси 7,7 метрга тенг. Унинг барча эҳтиёт қисмлари, ҳаттоки унга безатиладиган ўйинчоқлар ҳам Россиядан келтирилди. Арча 10 мингдан зиёд қўғирчоқ ва ранг-баранг чироқлар билан безатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида Янги йил байрами маданий тадбирлари 2016 йил 28 декабрдан бошланади ва 2017 йил 8 январгача давом этади. Янги йил арчалари пойтахтнинг яна 8 та майдонида ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала