Соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилиш имкони яратилди

© flickr.comШифокор
Шифокор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳолининг ҳаётий эҳтиёжлари тўғрисида яқиндан билиш, тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ёки таклифларни ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Вазирлик сайтида аҳолининг ҳаётий эҳтиёжлари тўғрисида яқиндан билиш, хусусан, тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ёки таклифларни ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилгани маълум қилинган.

Мурожаатларни www.ssv.uz, шунингдек, шу интернет манзилида кўрсатилган электрон почта ёхуд телефон орқали мазкур виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри юбориш  мумкин.

Мурожаaт шахсан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни  сақлаш вазири томонидан кўриб чиқилади, назоратга олинади ва қонун доирасида ҳал этилади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 “Ишонч  телефони” рақами ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонаси пайдо бўлди

24 сентябр куни бош вазир Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхона ташкил этганди. Атиги бир ой ичида унга 70 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.
Айни кунларда бош вазирнинг виртуал қабулхонаси президент виртуал қабулхонасига айлантирилди.

Мамлакат Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган йиғилишда Мирзиёев республиканинг ҳар бир туман ва шаҳрида халқ қабулхоналари ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш таклифини илгари сурди.

Янгиликлар лентаси
0