Статистика қўмитаси коррупция бўйича кузатув ўтказмоқда

CC BY 2.0 / Chris Potter / A Generous TipКонвертдаги валюта
Конвертдаги валюта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўмита интернет саҳифасида сўровнома берилган бўлиб, уни барча хоҳловчилар тўлдиришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликларни 30-30 декабр кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда қўмита сайтида маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, мониторинг ўтказишдан мақсад коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича давлат статистика органларида коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.

Қўмита интернет саҳифасида сўровнома берилган бўлиб, уни барча хоҳловчилар тўлдиришлари мумкин.

"Сизнинг мазкур сўровнома саволларига берган жавобларингиз ёрдамида аниқ ва тўлиқ маълумот олишга, уни таҳлил қилиб тўғри хулоса чиқаришга умид қиламиз.

Ўз навбатида, сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавобларингиз сизга ёки бошқа шахсга қарши ишлатилишига асло йўл қўйилмаслиги кафолатланади", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0