Миграция

Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш муддати ўзгарди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Фотобанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Ваколатли банклар томонидан сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддати 7 иш кунидан 15 иш кунигача узайтирилди

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 декабр куни тегишли Фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Lex.uz порталида маълум қилинмоқда.

Ҳужжатга кўра, мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддати 7 иш кунидан 15 иш кунигача узайтирилди, шундан кейин у сўзсиз қайта сотилиши керак.

Худди шундай ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги (10.07.2001 йилдаги 294-сон ВМҚ билан тасдиқланган) Низомга ҳам киритилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала