Жамият

Ўзбекистонда илк бор супермаркет шаклидаги дорихона очилди

© doridarmon.uzСупермаркет шаклидаги дорихона
Супермаркет шаклидаги дорихона - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ҳозирча супермаркет дорихонага ўхшаш муассаса Ўзбекистонда йўқ

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон фармацевтика саноатида илк бор "Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг супермаркет шаклидаги дорихонаси очилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Супермаркет дорихонанинг интерьер ва дизайни замонавий стандартларга жавоб беради, ҳозирча унга ўхшаш муассаса Ўзбекистонда йўқ. Бу ерда тайёр дори воситалари, рецептли дорилар, даволовчи косметика, гигиена, оптика, боғлама воситалари, болалар озуқалари, доривор ўсимликлар ва бошқаларни топиш мумкин.

© doridarmon.uzСупермаркет шаклидаги дорихона
Аптека в формате супермаркет - Sputnik Ўзбекистон
Супермаркет шаклидаги дорихона

Супермаркет дорихона харидорларга юқори даражада хизмат кўрсатиши учун барча шароитларга эга, жумладан,  компания тармоқ дорихоналаридаги мавжуд дорилар, тиббий маҳсулотлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи инфокиосклар билан таъминланган.

Компания раҳбарияти бу каби дорихоналар сони бутун республика бўйлаб ошишига умид қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0