Спорт

"Локомотив" сафида ивуарлик легионерлар кўрикдан ўтмоқда

"Локомотив" 21 декабрдан янги мавсум олдидан илк йиғинини бошлади

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Тошкентнинг “Локомотив” футбол жамоаси таркибида икки нафар кот д’ивуарлик легионерлар кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилмоқда.

"Локомотив" 21 декабрдан янги мавсум олдидан илк йиғинини бошлади. Айни пайтда "темирйўлчилар" машғулотларни давом эттиришмоқда.

Локомотив жамоасини тақдирлаш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
"Локомотив" аъзоларига медаллар ва машина калитлари топширилди

Йиғинда кўрикда бўлиб турган кот д’ивуарлик легионерлар – 23 ёшли марказий ҳимоячи Муҳаммад Гнонтча Коне ҳамда 19 ёшли ҳужумчи Гнохере Кризолар ҳам иштирок этишмоқда. Бугунги машғулотда иккала футболчи ҳам қатнашди. Эртага жамоа мураббийлар штаби бу футболчиларнинг ҳаракатларига “Олмалиқ”қа қарши ўтадиган ўртоқлик учрашувида баҳо бериб олиш имконига эга бўлишади.

Агар Коне ҳамда Кризонинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, улар жамоанинг навбатдаги йиғинларига ҳам таклиф этилади.

Қайд этиш жоизки, Муҳаммад Коне илгари Греция, Молдова, Кипр чемпионатларида ўйнашга улгурган. Гнохере Кризо эса Беларус ва Молдова чемпионатларида ҳаракат қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала