Жамият

Тошкент вилоятида яширин қиморхона топилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишКарта ўйини
Карта ўйини - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ҳудудида Ўзбекистон МХХ ходимлари томонидан яширин қиморхона ташкил қилган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ҳуқуқни сақлаш органлари, олинган оператив хабар асосида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Қўшёғоч қишлоғидаги хусусий уйларнинг бирида яшириш қиморхона фаолиятини тўхтатди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.  

"Уй эгаси 30 ёшли милиция сержанти, ИИВ Қўриқлаш бўлинмаси комендатураси ходими  Сардор Холдоров бўлиб чиқди. Ўтказилган махсус операция давомида ушбу уйда Тошкент вилоятининг 21 нафар фуқароси қўлга олинди. Улар орасида олдин бир неча марта судланган фуқаролар ҳам бор", — дейилган хабарда.

Жамланган материаллар асосида, Тошкет вилоят прокуратураси Сардор Холдоров, Дилшод Камалов ва Акром Абдуқодировларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 278 банди (Қимор ўйини ташкил қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатиб, уларни 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари маъмурий жавобгарликка тортилди. Яширин қиморхонадан 2 минг доллар ва салкам 15 миллион сўм давлат ҳисобига мусодара қилинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader