KOICA Ўзбекистонда давлат хизматчилари учун кадрлар тайёрлайди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишТалаба
Талаба - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кореянинг KOICA агентлиги Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ходимларни бошқариш сиёсати ва давлат хизматчиларини тайёрлаш тизими бўйича консультациялар беради

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 2017-2019 йиллар учун янги "Ўзбекистон Республикаси давлат секторига инновацияларни жорий қилиш учун Давлат бошқаруви академияси салоҳиятини яхшилаш" лойиҳасини тайёрлади.

KOICA 27 декабр куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан уни амалга ошириш учун муҳокамалар протоколини имзолади. Агентлик пресс-релизига кўра, лойиҳа қиймати 3 миллион долларни ташкил этади, деб хабар бермоқда UZ24.uz.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда ходимларни бошқариш сиёсати ва давлат хизматчиларини тайёрлаш тизими бўйича консультациялар бериш, Давлат бошқаруви академиясининг таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат хизматчилари, жумладан, Академия талабалари, профессор-ўқитувчилари, ўқитувчилари ва ходимлари салоҳиятини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

Жанубий Кореядаги университет - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Кореянинг касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди

KOICA ва Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистондаги давлат хизматчилари учун кадрларни тайёрлаш тизимининг бош режасини ишлаб чиқиши, шунингдек, "Инсон ресурсларининг ривожланиши" мавзуида Корея-Ўзбекистон жамоатчилик анжуманини ўтказиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, янги ўқув дастурлари ва ўқитиш услублари, ўқитувчилар ва ходимлар учун семинарлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси талабалари, ўқитувчилари ва ходимлари Жанубий Кореяда ихтисослаштирилган таълим курсларида ўқийди.

Янгиликлар лентаси
0