Ўзбекистонликларга янги йилга тайёрланишга интернет ёрдам беради

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишҚорбобо телефон билан
Қорбобо телефон билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
OLX эълонлар хизмати жамоаси ўзбек интернет тармоғи орқали қандай янги йил ашёларини сотиб олиш мумкинлигини ўрганди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистонликлар эндиликда янги йил арафасида харид учун магазин ва бозорларгамас, интернетга мурожаат қилишмоқда.

Байрам билан боғлиқ энг оммавий сўровлардан бири арча ўйинчоқларидир. 32 дона турли безаклардан иборат тўплам онлайн орқали 5 минг сўмга сотилмоқда.

Собиқ совет давридаги шар ва ўйинчоқлар жамламасини 250 минг сўмга сотиб олиш мумкин. Қўлда тайёрланган арча ўйинчоғининг бир донаси учун 5 минг сўралмоқда.

Уй ёки ҳовлини безаш учун буюртма асосида тайёрланган безаклар нархи минг сўмдан бошланади.

Арча чироқларининг бир метри 5 минг сўмдан бошланади.

© OLX / Оксана ВенгровскаяЯнги йилга тайёргарлик интернет орқали
Как подготовиться к Новому году с помощью интернета - Sputnik Ўзбекистон
Янги йилга тайёргарлик интернет орқали

Эълонлар сервисида турли совғалар — финжон ва ўйинчоқлардан ширинликлар тўпламигача топиш мумкин. Тери учун шакарли ва қаҳвали скраблар, турли шаклдаги совунлардан иборат косметика тўпламини ўртача 100 минг сўмга харид қилиш мумкин. Юмшоқ ўйинчоқ ва шоколаддан иборат тўплам ҳам шунча туради.

Декабрда кўпчилик болаларнинг байрам эрталиклари учун либослар излайди. Қизлар учун рус гўзали либоси 45 минг сўмдан таклиф этилмоқда, болалар учун кулранг бўри кийими 40 минг сўм сотилмоқда. Қорбобо, Қорқиз, Қорпарча, Пьеро, олмахон ёки тулки кийимларини 50 минг сўмга ижарага олиш мумкин. Катталар учун байрам либослари 150 минг сўмдан таклиф этилмоқда.

OLX эълонлар хизмати (илгари Torg.uz) орқали 130 мингдан ортиқ турли таклифлар билдирилган бўлиб, ҳар ойда 80 мингта қўшилади. OLX дунёдаги етакчи бепул эълонлар онлайн майдончаси бўлиб, дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатида фаолият кўрсатади. У Naspers медиа ва рақамли компаниясига тегишли.

Янгиликлар лентаси
0