Пахта терими даврида Меҳнат вазирлигига 4 мингга яқин мурожаат тушди

© AFP 2023Пахта терувчилар
Пахта терувчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари ижросини бажариш юзасидан амалга оширилган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Пахта йиғим-терими даврида (2016 йил 19 сентябрдан 31 октябргача 2016 года) вазирликка меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, мукофотлаш, пахта теримида илғорларга мукофот бериш, меҳнат қонунчилиги, меҳнат шароити бўйича маслаҳатлар олиш ҳамда теримчилар ёллаш бўйича 3919та мурожаат тушган, деб хабар қилинди Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати томонидан.

"Вазирлик меҳнат-ҳуқуқий инспекцияси «Ишонч телефони» орқали келиб тушган 30 шикоятдан 10 таси бўйича чоралар кўрилди, 7 мурожаат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди, 13 ҳолат бўйича қонун бузилиши тасдиқланмади", — дейилади хабарда.

Пахта йиғим-терими кампанияси давомида ходимлар ва 18 ёшгача бўлган болаларни пахта теришга мажбурлагани учун умумтаълим мактабларининг 3, касб-ҳунар коллежининг 2 директори, фермер хўжалигининг 2 раиси ва бир поликлиника бош шифокори маъмурий жавобгарликка тортилди. Уларга жами 4,7 миллион сўм жарима қўлланди.

Ўзбекистонда пахта теришга мажбурлаш ҳолатлари бўйича маълумот берилди

Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида пахта йиғим-теримига ихтиёрий жалб этилиши билдирилган 500 дан ортиқ баннер ўрнатилди. Жамоатчилик жойларига 386 баннер илинди. Соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ўрта махсус таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги тушунтирилган, Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши «Ишонч телефонлари» кўрсатилган 44,5 минг плакат жойлаштирилди. Иш берувчи ва фермерлар ўртасида меҳнатга мажбурлаш ҳамда болалар меҳнатидан фойдалангани учун маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақидаги 100 минг флаер тарқатилди.

ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари ижросини бажариш юзасидан амалга оширилган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди. Буни Европарламент томонидан Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги "Текстил протоколи"нинг ратификация қилинганлиги ҳам тасдиқлайди. Мазкур протокол республикада ишлаб чиқарилган текстил маҳсулотлари экспортининг географияси ва ҳажмини кенгайтиришга имкон беради.

Янгиликлар лентаси
0