Дунёда

Куба парламенти Фидел Кастрога ҳайкал ўрнатишни таъқиқлади

© REUTERS / Henry RomeroФидел Кастро портрети олдига қўйилган гуллар
Фидел Кастро портрети олдига қўйилган гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Куба республикаси парламенти Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастрога ҳайкал ўрнатиш, мамлакат майдон ва кўчаларига унинг номини бериш ёхуд Кастро номидан тужжорлик фаолиятида фойдаланишни таъқиқловчи қонунни бир овоздан қабул қилди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Кубада кўчаларга Кастро номини бериш ва Фиделга ҳайкал ўрнатиш таъқиқланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Фидел Кастро - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Команданте шундай деган: Фидел Кастронинг энг ёрқин иборалари
Таъкидланишича, Куба халқ ҳукумати миллий ассамблеяси (республика парламенти) Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастрога ҳайкал ўрнатиш, мамлакат майдон ва кўчаларига унинг номини бериш ёхуд Кастро номидан тужжорлик фаолиятида фойдаланишни таъқиқловчи қонунни бир овоздан қабул қилган.

Қабул қилинган ҳужжат муқаддимасида таъкидланганидек, қонун Фидел Кастро иродасига мос келади.

Ҳужжатга кўра, Куба инқилоби етакчиси номидан "ташкилотлар, майдонлар, кўчалар ва бошқа жамоат жойларини номлашда фойдаланиш таъқиқланади". Қонунда шунингдек, ҳар қандай унвон ва мукофотларга Кастро номини берниш ҳам ман қилинган.

"Фидел кастро сиймосидан монументлар, бюстлар, ҳайкаллар ва бошқа хотира объектларини қад рослашда ҳамда тижорат мақсадларида фойдаланиш таъқиқланади" дея қўшимча қилинган қонунда.

Шу билан бир вақтда, қабул қилинган қонунчилик лойиҳаси Команданте сиймосидан адабий асарларда фойдаланишни чекламайди.

Кастро хотирасига бағишланган митинг - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Фидел Кастро ҳоки ортилган колонна Куба шарқига қараб юришни бошлади
Cubadebate сайти хабарига кўра, Фидел Кастро номи ва сиймосидан фойдаланишни таъқиқловчи қонун айни вақтда Кубадаги корхоналар, мактаблар ва университетларни безаб турган Кастро тасвирланган суратлар ва плакатларга жорий этилмайди.

Нашр хабарига кўра, Фидел Кастро номи фақатгина унинг меросини ўрганиш билан шуғулланиш мақсадида яратиладиган бирон бир ташкилотга берилиши мумкин, холос.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader