Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси аэродромга эга бўлади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишҲарбий самолёт
Ҳарбий самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбедан 15 км масофасда жойлашган "Айний" аэродроми бир йил олдин 70 млн $ реконструкция қилинган бўлиб, у барча турдаги ҳарбий самолётларни қабул қилиш имконига эга.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Россия ва Тожикистон Душанбе ғарбида жойлашган "Айний" номли ҳарбий аэродромдан биргаликда фойдаланиш ҳақида шартнома тайёрлашмоқда, деб хабар қилди Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игорь Лякин-Фролов, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

"Россия "Айний" ҳарбий аэродромини биргаликда ишлатиш ҳақида шартнома имзолашдан манфаатдор. Ҳозир ушбу масала иккала томондан ҳам ўрганиб чиқилмоқда", — деди эчи матбуот анжуманида.

Лякин-Фроловнинг сўзларига қараганда, ушбу аэродром Тожикистонда жойлашган Россиянинг 201-ҳарбий базасини кучайтирувчи муҳим бўлагига айланади. Айни дамда "Айни" аэродромида тўрттадан Ми-24 ва Ми-8 зарба берувчи ва жанговор-транспорт вертолётлари жойлаштирилган. 

Тожик чегарачиси - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон чегарасида Афғонистондаги вазият боис назорат кучайтирилди

"Айни" аэродроми 2007 йилда Ҳиндистонлик мутахассислар томонидан 70 млн долларга реконструкция қилинган эди. Бугунги кунда ушбу объект барча турдаги ҳарбий самолётларни қабул қилиш имкониятига эга.

2017 йилнинг январ ойида Қўрғон-Тепада Россиянинг янги ҳарбий базаси қурилади. У ерда тиббиёт бўлимлари, аскар ва зобитлар ётоқхоналари қурилади. Шунингдек 201 ҳарбий база янги қурол-яроғ билан жиҳозланади. Жумладан базада "Ураган" турдаги ёппасига реактив ўт очиш тизимлари пайдо бўлади.

Россиянинг Тожикистонда жойлашган 201 ҳарбий базаси стратегик аҳамиятга эга. Бироз олдин Sputnik билан бўлган интервьюда, Лякин-Фролов Тожикистонда жойлаштирилган 201 ҳарбий база, дўстона Тожикистонга нисбатан тажовузкор ниятда бўлган, айрим қайноқ бошларни совутиб турувчи, тинчлик ва хавфсизлик гарови" бўлади деган эди. 2012 йилда имзоланган шартномага кўра ушбу база Тожикистон  ҳудудида 2042 йилга қадар қолиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0