Жамият

Бензиндан "уриб қолиш" билан шуғулланган АЁҚШ фош қилинди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишЗаправка
Заправка - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида жойлашган "Динора" МЧЖга қарашли АЁҚШда АИ-80 русумли автобензин 3000 сўмдан сотилаётгани етмагандек, ҳар 10 литрга 0,7 литр кам автобензин қуйилаётганлиги ошкор бўлди

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. "Ўздавнефтгазинспекция" Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан нефт маҳсулотлари сотуви бўйича олиб борган ўрганиш давомида бир қатор савдо қоидалари бузилиши ҳолатларини аниқлади, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" нашри.

Хабарда таъкидланишича, айрим шохобчаларда ёқилғидан "уриб қолиш", маҳсулот сифати бўйича ёлғон маълумот бериш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳайдовчи бензин олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Ўзнефтмаҳсулот" бензин танқислиги ҳақидаги шов-шувларга ойдинлик киритди
"Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида жойлашган "Динора" МЧЖга қарашли АЁҚШда АИ-80 русумли автобензин "АИ-91 русумли автобензин" деб 1-сонли Аи-91 русумли автобензин тарқатиш учун мўлжалланган ускунадан 3000 сўмдан сотилаётгани етмагандек, ҳар 10 литрга 0,7 литр кам автобензин қуйилаётганлиги ошкор бўлди. Истеъмолчиларни осонгина лақиллатиш мақсадида бўлса керак, АЁҚШда маҳсулот нархлари ҳам кўрсатилмаган. Пахтачи тумани "Зафар Осиё петрол" хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда ҳам АИ-80 русумли бензинни АИ-95 русумли маҳсулот ўрнида пуллашган. АЁҚШда электр энергияси узилганлиги важ қилиб кўрсатилиб, ностандарт идишлар орқали харидорларга ҳар 5 литр бензиндан 750 миллилитр кам қуйиб сотилмоқда", — дейилади хабарда.

"Ўздавнефтгазинспекция"си томонидан нефт-газ маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар ҳуқуқи ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, мавжуд имкониятларга оёқ қўйиш ҳолларига муносиб равишда баҳо берилади.

"Текширишлар давомида юқоридаги салбий ҳолатларнинг барчасига тўсиқ қўйилди. Қоидабузарликлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун тегишли органларга юборилди", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала