Сиёсат

Тожикистонга дўстлик қўлини чўзган Мирзиёев эмас, Каримовдир - эксперт

© Институт стран СНГ. МДҲ мамлакатлари институтининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин
МДҲ мамлакатлари институтининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Тожикистонга ташрифида ўзига хос рамзий белги бор, деб таъкидлаган Спутник Ўзбекистонга берган интервьюсида МДҲ давлатлари институти Марказий Осиё ва Қозоғистон бўлими мудири Андрей Грозин

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Грозиннинг таъкидига кўра, ушбу ташрифдан Ўзбекистон ва Тожикистон томонни катта умидлар боғлаб турган. Ўзбекистонда давлат раҳбари алмашгач, мамлакат қўшнилар билан янада жипсроқ муносабатларга тайёрлигини билдирувчи белгилар билдирган.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Қўшниларда нима гап: Раҳмон Тожикистон ташқи сиёсати мавқеи ва Роғун ГЭСи ҳақида гапирди
"Мирзиёев Каримовдан мураккаб меросни қабул қилди. Аммо шу билан бирга Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳбари Тожикистон билан муносабатларни тиклай бошлаган, деб айтиб бўлмайди. Ҳали Каримов давридаёқ Ўзбекистон Тожикистон билан яқинроқ бўлиш белгиларини билдира бошлаган эди", — деб таъкидлади Грозин.

Эксперт, шунингдек, томонлар энергетика ва сув соҳаларида, виза ҳамда транспорт масалаларини тез орадаҳал этишларига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Душанбеда Тожикистон республикаси раҳбари Эмомали Раҳмон Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашув ўтказган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала