Ўзбекистон журналистлари янги раисга эга бўлишди

© Sputnik / СтрингерЖурналист Ўзбекистондаги сайлов жараёнини ёритмоқда
Журналист Ўзбекистондаги сайлов жараёнини ёритмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳакимов олдига оммавий ахборот воситаларини том маънода халқ минбарига айлантириш, соҳа ходимларининг фаолиятига замонавий журналистиканинг янги услуб ва усулларини жорий этиш каби вазифалар қўйилган

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференциясида уюшманинг янги раиси сайланди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саъдулла Ҳакимов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви раиси этиб сайланди. 90-йиллар ўрталарида у Президент Ислом Каримов маъмуриятида ахборот йўналиши учун масъул бўлган, 2010 йилда "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг бош муҳаррири этиб тайинланган.

2014 йилда Ҳакимов муҳаррирликдан бўшаган, миш-мишларга қараганда, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўрсатмасига биноан лавозимидан озод этилган.

Ҳакимов олдига оммавий ахборот воситаларини том маънода халқ минбарига айлантириш, соҳа ходимларининг фаолиятига замонавий журналистиканинг янги услуб ва усулларини жорий этиш, ҳудудий ОАВда ишлаётган ходимларнинг миллий медиа макондаги фаоллигини ошириш, журналистларнинг халқаро миқёсда ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имкониятларини тобора кенгайтириш, уюшма қошидаги ижодий кенгашлар фаолиятини янада жонлантириш вазифалари қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0