Ўзбекистонда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишИшга жойлашиш
Ишга жойлашиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамғарма маблағларини сарфлаш йўналишлари аҳоли бандлигига оид тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус дастурларида белгиланади

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунда кўрсатиб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунига бир қатор ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, Қонуннинг 16-моддасида белгиланган «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси дея ўзгартирилди.

Шунга асосан, 21-моддада Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ташкил этилиши назарда тутилди.

Ҳужжатда айтилишича, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш ва меҳнат органларининг самарали фаолият кўрсатиши учун тузилади.

Ўзбекистон янги иш ўринлари яратиш учун 100 млн $ жалб этади

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг даромадлари ягона ижтимоий тўлов тушумларининг белгиланган миқдори, вақтинчалик бўш маблағларни жойлаштиришдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларининг етмиш фоизи кейинчалик туманлар ва шаҳарлар ўртасида қайта тақсимланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат органлари тасарруфида қолади, ўттиз фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини сарфлаш йўналишлари аҳоли бандлигига оид тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус дастурларида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 28 октябр куни 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжатда янги йилда аҳоли бандлиги масаласи қандай ҳал этилиши батафсил баён этилган.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Иш ҳаммага етади – Ўзбекистонда 2017 йилга Бандлик дастури қабул қилинди

Дастурга кўра мунтазам иш ўринларида 389,3 минг кишининг бандлиги, хусусан янги иш ўринлари яратиш ҳисобига 345,3 минг ўрин, фаолият юритмаётган корхоналарни қайта тиклаш эвазига 44,0 минг иш ўрни яратилади, хусусий тадбиркорлик соҳасида 97,7 минг киши иш билан таъминланади.

Қишлоқ хўжалиги ишлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш, пахта ва буғдой йиғим-терими, пиллачилик, намунавий типдаги уй-жойлар қуриш, ишлаб чиқариш объектларини қуриш соҳасида 199,1 минг кишини мавсумий ва вақтинчалик иш билан таъминланади.

Шунингдек, шахсий ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлик ва оилавий тадбиркорлик йўналишларида иш билан банд бўлмаган 308,6 минг нафар аҳолини, хусусан, аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Дастурни амалга ошириш доирасида аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатлами ҳамда 500 мингдан ортиқ касб-ҳунар коллежлари ва олийгоҳлар битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0