Одил Аҳмедов Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубига ўтди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишОдил Аҳмедов
Одил Аҳмедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Шанхай СИПГ" клубида бразилиялик Халк ва Оскар каби футболчилар тўп суради

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россиянинг "Краснодар" клуби Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби билан Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг трансфери борасидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда "Краснодар" ФК расмий сайти эълон қилди.

Одил Ахмедов в игре со сбрной Южной Кореи - Sputnik Ўзбекистон
Одил Ахмедов Наманганда футбол академияси очади

Келишув нархи ҳақида маълумот берилмади.

"Краснодар" мухлислари ўрта чизиқнинг исталган нуқтасида ақлли, тартибли ва ҳар бир ўйинда бор кучини бериб ўйнаши боис Аҳмедовни яхши кўришарди.

"Краснодар" ФК жамоаси икки ярим йиллик сифатли меҳнати учун Одилга миннатдорлик билдиради ва Хитойдаги фаолиятига муваффақият тилайди", — дейилади клуб расмий сайтида.

"Шанхай СИПГ" клубида бразилиялик Халк ва Оскар каби футболчилар тўп суради. Жамоа бош мураббийи эса португалиялик Андре Виллаш-Боашдир.

Янгиликлар лентаси
0