Сиёсат

БМТ Бош Котиби Мирзиёев билдирган ишончдан таъсирланди

© REUTERS / DENIS BALIBOUSEБМТ Бош котиби Антониу Гутерреш
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош Котиби Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги яқин ҳамкорлик янада кенгайишига умид билдирди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. БМТ Бош Котиби Антониу Гутерреш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади ва мактуб аввалида Мирзиёев томонидан билдирилган ишончдан ғоятда таъсирланганини айтиб ўтди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев БМТ янги Бош котибини табриклади
У ўз телеграммасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини эътироф этди. 

"Мен бу ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази орқали янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан", — дейилган йўлланган мактубда.

БМТ Бош Котиби Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги яқин ҳамкорлик янада кенгайишига умид билдирди.

Антониу Гутерреш унингдек, Мирзиёевга Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳақидаги таклиф учун миннатдорчилик билдириб, қулай имконият бўлиши билан Ўзбекистонга келиш нияти борлигини айтиб ўтган.

"Фурсатдан фойдаланиб Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан муборакбод этаман. Сиз билан яқин вақтларда учрашиш ҳамда глобал ва минтақавий долхарб таҳдидларни бартараф этиш йўлида ҳамкорликда ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутаман", — дея қайд этган БМТ Бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, Антониу Гутерреш жорий йилнинг октябр ойи бошида БМТ Бош котиби этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала