Обама эшикларни қарсиллатиб ёпди: АҚШ Россия дипломатларини чиқариб юбормоқда

Oбуна бўлиш
Пайшанба куни АҚШ ҳукумати Россиянинг қатор фуқаролари ва компанияларига қарши санкциялар киритилганини эълон қилди. Расмий Вашингтон уларни Америка сиёсий институтларига нисбатан киберҳужумлар уюштирганликда айбламоқда

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Президентлик ваколати ниҳоясига етаётган Обама Янги йил байрами арафасида Россияга "сюрприз" тайёрлади. У пайшанба куни Россиянинг қатор фуқаролари ва компанияларига қарши санкциялар киритди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Обама Россияни нефт, газ ва қурол сотувчи заиф мамлакат, деб атади
Бундан ташқари, Вашингтон Россиянинг 35 нафар дипломатига мамлакатни тарк этиш шартини қўйган. Шунингдек, Обама АҚШ ҳудудидаги Россиянинг иккита дипломатик муассасасини ҳам ёпмоқда. "Дипломатларга ва дипломатик муассасаларга "разведка фаолияти билан шуғулланганлик" айбловлари қўйилган. Вашингтон, бундан ташқари, Москвани Россияда фаолият юритаётган Америка дипломатлари ва ташкилотларни "сиғдирмасликда" айблаган", деб ёзади нашр.

Кремл бу ҳатти-ҳаракатларни "уч ҳафтадан сўнг кетиши аниқ бўлган кишиларнинг тажовузкор акти" ҳамда АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг янги маъмуриятига зарар етказишга уриниш, деб баҳолади. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Москва тегишли тартибда жавоб чораларини қўллаши, бироқ бу борада шошма-шошарликка йўл қўймаслигини маълум қилди.

Ваъда қилинган чоралар

Россиянинг АҚШдаги сайловларга электрон тизимларни бузиб кириш орқали таъсир кўрсатгани борасидаги айбловлар бир қатор америкалик амалдорлар ва турли даражадаги сиёсатчилар томонидан сўнгги ойларда кенг муҳокама қилинди. Мисол учун октябр ойида АҚШ разведка ҳамжамияти расмий вакиллари сайловлар тизимларига уюштирилган киберҳужумлар ортида россиялик хакерлар тургани ҳақида маълум қилди. Кейинчалик МРБ (Марказий разведка бошқармаси) ОАВлар орақали Россияни Демократик партия серверларини бузишда айблади. Бу Дональд Трампга сайловларда ғалаба қозонишга ёрдам бериш мақсадида амалга оширилгани айтилди.

Аммо Россиянинг АҚШдаги президент сайловлари натижасига таъсир кўрсатишга алоқадорлигини исботловчи ҳеч қандай исботлар келтирилмади.

Декабр ойида АҚШ Президенти Барак Обама ўз лавозимидан кетишидан аввал бу борадаги исботларнинг бир қисмини оммага тақдим этишга ҳамда санкциялар киритишга ваъда берган эди.

Санкциялар

Пайшанба куни чоп этилган санкциялар рўйхатида Россия Бош разведка бошқармаси раҳбари Игорь Коробов, унинг биринчи ўринбосарлар Владимир Алексеев ва Игорь Костюков, ва ўринбосари Сергей Гизунов бор. Илгарироқ, яъни ноябрда россиялик Алексей Белан ФҚБ (Федерал қидирувлар бюроси) томонидан кибержиноятлари учун қидирувда бўлган шахслар рўйхатига киритилган эди.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти "Магнитский қонуни"ни бутун дунёга жорий қилди

Шунингдек, Россиянинг Евгений Богачев исмли фуқароси ҳам ФҚБ рўйхатига киритилган, уни топишда ёрдам берган шахсларга 3 миллион доллар миқдорида мукофот пули берилиши маълум қилинган.

Шунингдек, Россиянинг бешта муассасаси ва ташкилотларига нисбатан ҳам санкциялар киритилган. Булар Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ), Россия қуролли кучлари бош штаби бош разведка бошқармаси (ГРУ), "Маълумотларни яратиш ва қайта ишлаш профессионал ассоциацияси", "Махсус технологиялар маркази" ва маълумотларни ҳимоя қилиш шуғулланувчи "ЦОР Секьюрити" компанияси.

Юқорида номлари қайд этилган шахс ва ташкилотларнинг АҚШдаги активлари "музлатилади", Америка фуқаролари ва компанияларига улар билан олди-берди муносабатларини ўрнатиш таъқиқланган.

АҚШни тарк этишга маҳкумлар

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати қарорига кўра Вашингтон ва Сан-Францискода бўлган 35 россиялик дипломатга мамлакатни 72 соат ичида тарк этишлари белгилаб қўйилди. Обама уларни "жосуслар" деб атаган бўлса, давлат департаменти "уларнинг ҳаракатлари дипломатик ёки консуллик мақомига эга эмас"лигини маълум қилди. АҚШ ФҚБ ва ички хавфсизлик вазирлиги Америка партияларидан бирининг серверларига уюштирилган киберҳужумлар ҳақида ҳисобот тақдим этишди. Бу ҳолат президентлик сайловлари вақтида юз берган ҳамда уларда россиялик фуқаролар ва маҳкамаларни айблашмоқда. Айнан қайси сиёсий партия серверлари бузиб кирилгани маълум қилинмаган.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: Америка Россияга қарши санкциялар ҳақида эмас, ўзи ҳақида ўйлаши керак
Шунингдек, АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, хакерлар 2015 йилда тахминан минг кишига (улар орасида АҚШ расмий шахслари ҳам бўлган) зарарли кодга эга мактублар жўнатишган. Бунинг оқибатида хакерлар тизимга киришга муваффақ бўлишган, дейилади ҳисоботда.

Обама эса Россияга қарши санкциялар "АҚШдаги сайловларга аралашгани" учун киритилганини маълум қилди. Шунингдек, у "АҚШ дипломатларига бўлган босим" ҳақида ҳам гапирган. Москва бу айбловларни рад этмоқда.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бу айбловларга кескин қўшилмаслигини маълум қилди.

"Биз бундай қарорлар ва санкцияларни асоссиз, деб ҳисоблаймиз ҳамда улар халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ноқонунийдир. Бундай ҳаракатлар муносабатларнинг кескин ёмонлашувига олиб келади. Бу кутилмаган тажовузкорлик ҳаракати", — деди у.

Песков АҚШ томонидан киритилган санкцияларга Россия қай тарзда жавоб қайтаришини ҳозирча айта олмаслигини маълум қилди, аммо бу ҳатти-ҳаракатларга қарши муносиб жавоб қайтарилиши аниқлигига ишонтирди.

"Жавоб чоралари Америка томонга ҳам жиддий ноқулайлик келтириб чиқариши аниқ", — дея қўшимча қилди Песков.

Янгиликлар лентаси
0